![Yuragim istamas ketmog'ingizni](/images/parvonafull.jpg)
Yuragim istamas ketmog'ingizni
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Yuragim istamas ketmog'ingizni
- Дата релиза: 25-02-21, 21:08
Yuragim istamas ketmog'ingizni
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Сизсиз нолаларим йиғлайди мудом.
Тунларда оқади аччиқ жолалар,
Унга тўлиб кетар армон деган жом.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Қалбга ўт ёқаман кетсангиз ташлаб.
Маҳзунлик либосин кияман яна,
Яшайман озор-ла, кўнглимни ғашлаб.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Сизсиз дунёларим бўлар тор қафас.
Ўзимни бераман ўтли аламга,
Менга керак бўлмас олмоқлик нафас.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Яна соғинчларга бўламан тутқун.
Ёлғизлик онига ўзим бераман,
Кемтик вужудимни қоплайди тутун.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Қалбимда акс этиб қолар сукунат.
Оппоқ туйғуларим бўлар дарбадар,
Муҳаббат қалбимда яшайди фақат.
Умида АЪЗАМ
Сизсиз нолаларим йиғлайди мудом.
Тунларда оқади аччиқ жолалар,
Унга тўлиб кетар армон деган жом.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Қалбга ўт ёқаман кетсангиз ташлаб.
Маҳзунлик либосин кияман яна,
Яшайман озор-ла, кўнглимни ғашлаб.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Сизсиз дунёларим бўлар тор қафас.
Ўзимни бераман ўтли аламга,
Менга керак бўлмас олмоқлик нафас.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Яна соғинчларга бўламан тутқун.
Ёлғизлик онига ўзим бераман,
Кемтик вужудимни қоплайди тутун.
Юрагим истамас кетмоғингизни,
Қалбимда акс этиб қолар сукунат.
Оппоқ туйғуларим бўлар дарбадар,
Муҳаббат қалбимда яшайди фақат.
Умида АЪЗАМ
Смс Шерлар