Zirapcha
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Zirapcha
- Дата релиза: 18-04-21, 22:53
Табриклайман, ғолиб бўлдингиз
Ишққа таслим бўлди юрагим.
Англаб етдим бироз ўтмайин,
Йўқлигини сизга керагим.
Кўнглимдагин топдим деб ўзга
Нигоҳ билан боқсам ҳаётга.
Ҳиссиётим ёнилғи экан,
Кузатишга, амалиётга.
Менга эса фойда бўлгани,
Дил оғриғи ва гуноҳларим.
Хулосага керакми эди,
Оловнафас оҳу-воҳларим.
Энди эса кўнгил юпанмас
На кўзлардан ва на сўзлардан.
Ҳадик гумон излайман ногоҳ
Меҳр ила боққан юзлардан.
Менку шодман, беролган бўлсам,
Тажрибангиз учун керакни.
Табриклайман, ғолиб бўлдингиз
Яратдингиз бир тош юракни.
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Ишққа таслим бўлди юрагим.
Англаб етдим бироз ўтмайин,
Йўқлигини сизга керагим.
Кўнглимдагин топдим деб ўзга
Нигоҳ билан боқсам ҳаётга.
Ҳиссиётим ёнилғи экан,
Кузатишга, амалиётга.
Менга эса фойда бўлгани,
Дил оғриғи ва гуноҳларим.
Хулосага керакми эди,
Оловнафас оҳу-воҳларим.
Энди эса кўнгил юпанмас
На кўзлардан ва на сўзлардан.
Ҳадик гумон излайман ногоҳ
Меҳр ила боққан юзлардан.
Менку шодман, беролган бўлсам,
Тажрибангиз учун керакни.
Табриклайман, ғолиб бўлдингиз
Яратдингиз бир тош юракни.
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Смс Шерлар