Афсус
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Афсус
- Дата релиза: 24-04-17, 01:18
Мактабга ҳар куни келардим юпун,
Иссиқроқ кийимлар қиммат бўларди,
Онам айбдор эмас бутласа устим,
Уйнинг тўловларин қандай тўларди?
Гоҳида эрталаб чой ҳам ичамсдим,
Қўлимга ғижимлаб кетардим нонни,
Синфда қалпоғим ҳеч ҳам ечмасдим,
Қиш келса амаллаб сақлардим жонни.
Оёғимда этик жиққа ҳўл бўлиб,
Мактаб печкасига ечиб қўярдим,
Йўқчиликдан баъзан кетардим тўлиб,
Онам бечорани тиғсиз сўярдим.
Гоҳида қарғардим камбағалликни,
Тезроқ катта бўлсам дердим ўртаниб,
Онамдан олардим рўзғордек юкни,
Нима кўрди онам, қолябди қариб.
Йил ўтди, улғайдим, ўқидим тинмай,
Мактабни аълога битирдим шукур,
Катта бўлганимни қолибман билмай,
Сендан кетиб қолдим болалик узр.
Ҳозир ҳамма нарсам етарлича бор,
Бойлигим, севганим, болам ёнимда,
Катта бўлмоқликка шошибман бекор,
Энг бадавлат эдим ёшлик онимда.
Ўшанда волидам эркалаб ҳар кун,
Буғдой нонга сариёғ суриб берарди,
Мени ташлаб кетди фариштам бугун,
Эсимда эрта кетиб, тунда келарди,
Соғиндим онажон қучоқларингиз,
Пулларим етганда вақтим етмади,
Қўмсаябман бугун дудоқларингиз,
Ўғлингизни оши ошдек ўтмади.
Она шундай экан фарзанди учун,
Дунёлар, тақдирлар яратар экан,
Адо этиб қўйиб ҳаётда бурчин,
Фарзандим қувониб яшасин дер экан.
Иссиқроқ кийимлар қиммат бўларди,
Онам айбдор эмас бутласа устим,
Уйнинг тўловларин қандай тўларди?
Гоҳида эрталаб чой ҳам ичамсдим,
Қўлимга ғижимлаб кетардим нонни,
Синфда қалпоғим ҳеч ҳам ечмасдим,
Қиш келса амаллаб сақлардим жонни.
Оёғимда этик жиққа ҳўл бўлиб,
Мактаб печкасига ечиб қўярдим,
Йўқчиликдан баъзан кетардим тўлиб,
Онам бечорани тиғсиз сўярдим.
Гоҳида қарғардим камбағалликни,
Тезроқ катта бўлсам дердим ўртаниб,
Онамдан олардим рўзғордек юкни,
Нима кўрди онам, қолябди қариб.
Йил ўтди, улғайдим, ўқидим тинмай,
Мактабни аълога битирдим шукур,
Катта бўлганимни қолибман билмай,
Сендан кетиб қолдим болалик узр.
Ҳозир ҳамма нарсам етарлича бор,
Бойлигим, севганим, болам ёнимда,
Катта бўлмоқликка шошибман бекор,
Энг бадавлат эдим ёшлик онимда.
Ўшанда волидам эркалаб ҳар кун,
Буғдой нонга сариёғ суриб берарди,
Мени ташлаб кетди фариштам бугун,
Эсимда эрта кетиб, тунда келарди,
Соғиндим онажон қучоқларингиз,
Пулларим етганда вақтим етмади,
Қўмсаябман бугун дудоқларингиз,
Ўғлингизни оши ошдек ўтмади.
Она шундай экан фарзанди учун,
Дунёлар, тақдирлар яратар экан,
Адо этиб қўйиб ҳаётда бурчин,
Фарзандим қувониб яшасин дер экан.
Смс Шерлар