Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
- Дата релиза: 27-06-17, 14:41
Бир кўрпада ётиб орзу қилар эдик
Жанжаллашиб, сўнгра бирга йиғлар эдик..
Ҳар ён тарқаб кетишимиз билар эдик
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим...
Опажоним, тупроқдайин хок-сорлигим,
Синглим мени баъзан кўнгли абгорлигим..
Укам ота онамдан сен ёдгорлигим,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Дастурхонни атрофида жам бўлардик,
Биримиз йўқ бўлсак агар кам бўлардик..
Бетоб бўлсак кўзларимиз нам бўлардик,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Опам кетди палахмон тош ипин ушлаб,
Синглим кетди ўзга уйга тилин тишлаб..
Укам эса юрибди-да ўз дилин хушлаб,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим...
Тўй маърака бўлсагина йиғиламиз,
Оилам дея еғганимиз илинамиз..
Ахир биз ҳам бир қориндан туғилганмиз,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Жанжаллашиб, сўнгра бирга йиғлар эдик..
Ҳар ён тарқаб кетишимиз билар эдик
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим...
Опажоним, тупроқдайин хок-сорлигим,
Синглим мени баъзан кўнгли абгорлигим..
Укам ота онамдан сен ёдгорлигим,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Дастурхонни атрофида жам бўлардик,
Биримиз йўқ бўлсак агар кам бўлардик..
Бетоб бўлсак кўзларимиз нам бўлардик,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Опам кетди палахмон тош ипин ушлаб,
Синглим кетди ўзга уйга тилин тишлаб..
Укам эса юрибди-да ўз дилин хушлаб,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим...
Тўй маърака бўлсагина йиғиламиз,
Оилам дея еғганимиз илинамиз..
Ахир биз ҳам бир қориндан туғилганмиз,
Бугун сизни соғиндим мен жигарларим..
Смс Шерлар