Dadajonim hayot bo'lganida
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Dadajonim hayot bo'lganida
- Дата релиза: 02-10-19, 21:48
Қафасда шердек мен банди,
Қашқирларга бўлиб шарманда.
Ўтмас эди умрим армонда,
Дадажоним тирик бўлганда.
Йўлларимда бўлмасди тўсиқ,
Юрмас эдим ўртаниб, ўксиб.
Чинорлардан кетардим ўсиб,
Дадажоним тирик бўлганда.
Душманларим қутирмас эди,
Кўксимга тиғ ботирмас эди.
Кўнглимни хеч чўктирмас эди,
Дадажоним тирик бўлганда.
Кўксим тўла азоб-у, қийноқ,
Оғир экан отасиз юрмоқ.
Яшар эдим бахтиёр, қувноқ,
Дадажоним тирик бўлганда.
Аччиқ кўз ёш, кўзимга парда,
Қолмас эдим аро йўлларда.
Шохдек яшар эдим агарда...
Дадажоним тирик бўлганда.
Шодмон юргим келар менинг ҳам,
Аммо тутган ёқамдан алам.
Кўз ёшимни кўрмасди болам,
Дадажоним тирик бўлганда.
Тушкун руҳим меҳрларга зор,
Кўриб озор устига озор.
Қаторлардан қолмасдим зинҳор,
Дадажоним ҲАЁТ бўлганда...
Қашқирларга бўлиб шарманда.
Ўтмас эди умрим армонда,
Дадажоним тирик бўлганда.
Йўлларимда бўлмасди тўсиқ,
Юрмас эдим ўртаниб, ўксиб.
Чинорлардан кетардим ўсиб,
Дадажоним тирик бўлганда.
Душманларим қутирмас эди,
Кўксимга тиғ ботирмас эди.
Кўнглимни хеч чўктирмас эди,
Дадажоним тирик бўлганда.
Кўксим тўла азоб-у, қийноқ,
Оғир экан отасиз юрмоқ.
Яшар эдим бахтиёр, қувноқ,
Дадажоним тирик бўлганда.
Аччиқ кўз ёш, кўзимга парда,
Қолмас эдим аро йўлларда.
Шохдек яшар эдим агарда...
Дадажоним тирик бўлганда.
Шодмон юргим келар менинг ҳам,
Аммо тутган ёқамдан алам.
Кўз ёшимни кўрмасди болам,
Дадажоним тирик бўлганда.
Тушкун руҳим меҳрларга зор,
Кўриб озор устига озор.
Қаторлардан қолмасдим зинҳор,
Дадажоним ҲАЁТ бўлганда...
Смс Шерлар