ЭРГА ТЕГМАЙДИГАН ҚИЗ
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: ЭРГА ТЕГМАЙДИГАН ҚИЗ
- Дата релиза: 26-03-18, 22:43
Ошиқлари бисёр бу шўх қиз.
Кимларгадир қошларин қоқар
Жазманларин чўктирганча тиз,
Хар бирига жилмайиб боқар.
Ўзи эса кибор ва мағрур,
Хеч кимсага бошин эгмайди.
Унга фарқсиз бойсанми машҳур,
Бирор зотга эрга тегмайди.
Бу қиз шундай маккор, хийлагар,
Айламайди гуноҳдан хазар.
Бир жазмани вафот этса гар,
Солар унинг ўғлига назар.
Балки бовор қилмагай ақл,
Сиғдирмоқлик қийин хаёлга.
Не дей? рост бу, эмасдир нақл,
Унга кўнгил қўйган аёлга?
Уни севган аёл-у эркак,
Дилнинг виждон либосин ечган.
Унга буткул берганлар юрак,
Хаттоинки Худодан кечган.
Бу жанон қиз нозин қўймайди,
Иблис бирла олган топишиб.
Ошиқлари эмиб тўймайди,
Сийнасига маҳкам ёпишиб.
Бу қиз ким деб қилгандек сўроқ,
Мендан жавоб кутяпсиз гўё.
Ошиғику эмасман бироқ,
Лек исмини биламан:
ДУНЁ!
Кимларгадир қошларин қоқар
Жазманларин чўктирганча тиз,
Хар бирига жилмайиб боқар.
Ўзи эса кибор ва мағрур,
Хеч кимсага бошин эгмайди.
Унга фарқсиз бойсанми машҳур,
Бирор зотга эрга тегмайди.
Бу қиз шундай маккор, хийлагар,
Айламайди гуноҳдан хазар.
Бир жазмани вафот этса гар,
Солар унинг ўғлига назар.
Балки бовор қилмагай ақл,
Сиғдирмоқлик қийин хаёлга.
Не дей? рост бу, эмасдир нақл,
Унга кўнгил қўйган аёлга?
Уни севган аёл-у эркак,
Дилнинг виждон либосин ечган.
Унга буткул берганлар юрак,
Хаттоинки Худодан кечган.
Бу жанон қиз нозин қўймайди,
Иблис бирла олган топишиб.
Ошиқлари эмиб тўймайди,
Сийнасига маҳкам ёпишиб.
Бу қиз ким деб қилгандек сўроқ,
Мендан жавоб кутяпсиз гўё.
Ошиғику эмасман бироқ,
Лек исмини биламан:
ДУНЁ!
Смс Шерлар