Ерга бериб қўйди бироқ, Дилнура .
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Ерга бериб қўйди бироқ, Дилнура .
- Дата релиза: 27-02-18, 10:33
Карбало даштида кетар мустарин,
Атрофда эсмокда саболар сарин.
Дунё айвонида сўлган настарин,
Билсам асли бу йўл фироқ, Дилнура.
Уч кунки йиғлади жонимда оқдинг,
Етмиш икки томир қонимда оқдинг.
Неча минг юракка ишқ ўтин ёқдинг,
Ўчмагай сен ёққан чироқ, Дилнура.
Икки кўзи чашма, тишлари дурдир,
Ёрни инжитганман минг бор узрдир.
Анга олиб борар йўллар ҳузурдир,
Висол йўли бунча йироқ, Дилнура.
Юрак зардобини қай зотга тўкай,
Ёмғирдай тўкилай чок-чокин сўкай.
Ёрнинг оёғига майсадай чўкай,
Ёқсин дилни "Чўли Ироқ”, Дилнура.
Ошиққа ўлим йўқ, букмас тизини,
Малоик кўзига суртгай изини.
Ўзбек бир оташин юрак қизини
Ерга бериб қўйди бироқ, Дилнура .
Атрофда эсмокда саболар сарин.
Дунё айвонида сўлган настарин,
Билсам асли бу йўл фироқ, Дилнура.
Уч кунки йиғлади жонимда оқдинг,
Етмиш икки томир қонимда оқдинг.
Неча минг юракка ишқ ўтин ёқдинг,
Ўчмагай сен ёққан чироқ, Дилнура.
Икки кўзи чашма, тишлари дурдир,
Ёрни инжитганман минг бор узрдир.
Анга олиб борар йўллар ҳузурдир,
Висол йўли бунча йироқ, Дилнура.
Юрак зардобини қай зотга тўкай,
Ёмғирдай тўкилай чок-чокин сўкай.
Ёрнинг оёғига майсадай чўкай,
Ёқсин дилни "Чўли Ироқ”, Дилнура.
Ошиққа ўлим йўқ, букмас тизини,
Малоик кўзига суртгай изини.
Ўзбек бир оташин юрак қизини
Ерга бериб қўйди бироқ, Дилнура .
Смс Шерлар