ГАПЛАРИМГА КЎН...
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: ГАПЛАРИМГА КЎН...
- Дата релиза: 24-04-17, 01:19
Қийнамайлик ўзимизни кел,
Аразни ҳам унутайлик бас.
Бахтли бўлиб яшайлик буткул,
Бизни кўриб қилсинлар ҳавас.
Баҳслашиб тинмайин ҳар кун,
Оғритмоқлик дилни не фойда?
Кел, шу бугун гапларимга кўн,
"Урушмаслик" бўлсин қоида!
Арзимаган нарсаларни деб,
Жанжал қилиб юрмайлик тағин.
Ҳудо бизга эҳсон қилади,
Юр, силкиймиз бахтнинг этагин.
О, севгилим, яна бир талаб,
Шубҳаларга берилма сира.
Рашк ўтини қўйгин пичоқлаб,
Аҳир сенга содиқман, қара.
Бу дунёда яшашим учун,
Керак бўлар озроқ эътибор.
Мени шодон кўрмоқ истасанг,
Меҳринг ила маст қилгин эй Ёр!
Аразни ҳам унутайлик бас.
Бахтли бўлиб яшайлик буткул,
Бизни кўриб қилсинлар ҳавас.
Баҳслашиб тинмайин ҳар кун,
Оғритмоқлик дилни не фойда?
Кел, шу бугун гапларимга кўн,
"Урушмаслик" бўлсин қоида!
Арзимаган нарсаларни деб,
Жанжал қилиб юрмайлик тағин.
Ҳудо бизга эҳсон қилади,
Юр, силкиймиз бахтнинг этагин.
О, севгилим, яна бир талаб,
Шубҳаларга берилма сира.
Рашк ўтини қўйгин пичоқлаб,
Аҳир сенга содиқман, қара.
Бу дунёда яшашим учун,
Керак бўлар озроқ эътибор.
Мени шодон кўрмоқ истасанг,
Меҳринг ила маст қилгин эй Ёр!
Смс Шерлар