Jigarlar begonalar
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Jigarlar begonalar
- Дата релиза: 20-01-22, 00:47
Бир майзни қирқ бўлиб,
Ота уйда улғайдик.
Кенг ҳовли гўшасида,
Ўйнаб кулиб яйрадик.
Ака- опа сингиллар,
Бир тану, бир жон эдик.
Ахилликда тенги йўқ,
Қардош, жигарлар эдик.
Катта акам уйланиб,
Оиламизга кўз тегди.
Хасад, ғийбат, иллати,
Тик қаддимизни эгди.
Келин бўлмиш ёв экан,
Акамизни қайирди.
Орамиздаги меҳрни
Уч ой ўтмай айирди.
Бегонадек бир четда,
Ўтирамиз охххх, тортиб.
Ичимизни куйдириб,
Алам боради ортиб.
Келинни найрангидан,
Бутун оила вайрона.
Бегонадек сарсонмиз,
Халоват йўқ ғамхона.
Оллоҳимдан ёлвориб,
Инсоф сўраймиз кунда.
Бошга тушган балолар,
Кетақолсин бир кунда.
Яна меҳримиз келиб,
Бағримизни тўлдирсин.
Ғамдан безган юзларни,
Яна қувонч кулдурсин.
Жон келинлар, келинлар,
Тирноқни этдан айирманг.
Ахир сиз ҳам аёлсиз,
Қанотимиз қайирманг.
Юсупова Зулфия.
Ота уйда улғайдик.
Кенг ҳовли гўшасида,
Ўйнаб кулиб яйрадик.
Ака- опа сингиллар,
Бир тану, бир жон эдик.
Ахилликда тенги йўқ,
Қардош, жигарлар эдик.
Катта акам уйланиб,
Оиламизга кўз тегди.
Хасад, ғийбат, иллати,
Тик қаддимизни эгди.
Келин бўлмиш ёв экан,
Акамизни қайирди.
Орамиздаги меҳрни
Уч ой ўтмай айирди.
Бегонадек бир четда,
Ўтирамиз охххх, тортиб.
Ичимизни куйдириб,
Алам боради ортиб.
Келинни найрангидан,
Бутун оила вайрона.
Бегонадек сарсонмиз,
Халоват йўқ ғамхона.
Оллоҳимдан ёлвориб,
Инсоф сўраймиз кунда.
Бошга тушган балолар,
Кетақолсин бир кунда.
Яна меҳримиз келиб,
Бағримизни тўлдирсин.
Ғамдан безган юзларни,
Яна қувонч кулдурсин.
Жон келинлар, келинлар,
Тирноқни этдан айирманг.
Ахир сиз ҳам аёлсиз,
Қанотимиз қайирманг.
Юсупова Зулфия.
Смс Шерлар