Kimgadur borligim!
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Kimgadur borligim!
- Дата релиза: 09-04-17, 12:41
Кимгадир борлигим ўзи бир дунё,
Суръатим авайлаб юракка илди.
Кимгадир аксинча, келдимми малол,
Эртадан кечгача ғийбатим қилди.
Яна ким соғинди, ҳар он интизор,
Ҳар кеча тушларин меҳмони ўзим.
Аллаким ҳайдади, кечдилар шундай,
Шунчаки унутди, ёшлатиб кўзим.
Ҳар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир беҳабар.
Кимгадир ёқмадим, кимгадир ёқдим,
Ким ширин бол тутди, ким тутди заҳар.
Ким шодлик улашди ғамлар ҳаққига.
Боримни ол дея камлар ҳаққига.
Аллаким яшади ҳаётдан сархуш,
Мен чеккан азоблар, намлар хаққига.
Ким бахтим тилади тонг отмай туриб,
Кўнглимни боғига гул экиб кетди.
Йўлимга тузоқлар қўйиб ким биров,
Кўрган ҳар кунимга пушаймон этди.
Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёғоч от устида оқ тўним кийиб.
Шунда ҳам кимлардир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб.
Суръатим авайлаб юракка илди.
Кимгадир аксинча, келдимми малол,
Эртадан кечгача ғийбатим қилди.
Яна ким соғинди, ҳар он интизор,
Ҳар кеча тушларин меҳмони ўзим.
Аллаким ҳайдади, кечдилар шундай,
Шунчаки унутди, ёшлатиб кўзим.
Ҳар куни йўқлади йироқдан кимдир,
Ёнимда яшади кимдир беҳабар.
Кимгадир ёқмадим, кимгадир ёқдим,
Ким ширин бол тутди, ким тутди заҳар.
Ким шодлик улашди ғамлар ҳаққига.
Боримни ол дея камлар ҳаққига.
Аллаким яшади ҳаётдан сархуш,
Мен чеккан азоблар, намлар хаққига.
Ким бахтим тилади тонг отмай туриб,
Кўнглимни боғига гул экиб кетди.
Йўлимга тузоқлар қўйиб ким биров,
Кўрган ҳар кунимга пушаймон этди.
Бир куни дунёдан кетаман кечиб,
Ёғоч от устида оқ тўним кийиб.
Шунда ҳам кимлардир азаси ёлғон,
Кимлардир йиғлайди чин дилдан куйиб.
Смс Шерлар