Ko'rishamiz yorug' yuz bilan
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Ko'rishamiz yorug' yuz bilan
- Дата релиза: 20-04-20, 18:59
Ҳаёт гўзал дўстларим, баҳор билан, куз билан,
Диллар бўлар нурашон, битта ширин сўз билан,
Ўткинчидир бу дардлар, ўткинчи алам, ғамлар,
Кўришамиз азизлар бир кун ёруғ юз билан.
Бирлашган эл ўзади,дардлар унга кор бўлмас,
Бир бўлган бошларга ҳеч битта ёқа тор бўлмас,
Ҳақ деб уйда ўтирмоқ бугун асло ор бўлмас,
Кўришамиз дўстларим бир кун ёруғ юз билан.
Бу бир битта синовдир,ҳамма учун имтиҳон,
Албат тўзим беради Аллоҳ ўзи меҳрибон,
Ватан учун,ҳалқ учун уйдан чиқмайлик бир он,
Кўришамиз албатта бир кун ёруғ юз билан.
Уйда қолиб бир муддат соғинчларга сингамиз,
Қалбан биргамиз доим,бир жону,бир тандамиз,
Биз бу дардни албатта биргаликда енгамиз,
Кўришамиз албатта дўстлар ёруғ юз билан.
Муаллиф: Хуршид Карим

Смс Шерлар