Men dunyodan ketar bo'lsam yig'laysizmi
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Men dunyodan ketar bo'lsam yig'laysizmi
- Дата релиза: 10-05-21, 22:02
Ўйлайсизми, етдим дея ёр қадрига,
Саволлардан юрагингиз тиғлайсизми?
Дош беролмай муҳаббатнинг сир шартига,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Суратимга боқиб дилни ўртаб армон,
Тушингизда бўлсам хаста жонга дармон.
Тун-у кунлар, номимни ёд этиб ҳар он,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Хаёлларда суҳбат қуриб овунасиз,
Озор берган эдим дея оғринасиз.
Соғинасиз, ҳали ёмон соғинасиз,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Шаббодалар силар бўлса юзларимни,
Тун қароси йўқлар бўлса кўзларимни.
Излайсизми, ёр мен кетган изларимни,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Уч кун ўтмай шунда қадрим билиб-билиб,
Кўксингизни армон тиғи тилиб-тилиб.
Афсус билан, алам билан минг дод қилиб,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Дилобар Уролова
Саволлардан юрагингиз тиғлайсизми?
Дош беролмай муҳаббатнинг сир шартига,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Суратимга боқиб дилни ўртаб армон,
Тушингизда бўлсам хаста жонга дармон.
Тун-у кунлар, номимни ёд этиб ҳар он,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Хаёлларда суҳбат қуриб овунасиз,
Озор берган эдим дея оғринасиз.
Соғинасиз, ҳали ёмон соғинасиз,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Шаббодалар силар бўлса юзларимни,
Тун қароси йўқлар бўлса кўзларимни.
Излайсизми, ёр мен кетган изларимни,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Уч кун ўтмай шунда қадрим билиб-билиб,
Кўксингизни армон тиғи тилиб-тилиб.
Афсус билан, алам билан минг дод қилиб,
Мен дунёдан кетар бўлсам йиғлайсизми?
Дилобар Уролова
Смс Шерлар