Muazzam olamga
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Muazzam olamga
- Дата релиза: 29-05-19, 03:25
Муаззам опамга.
Билмай қолибман ялмоғиз такдир,
Умримнинг ярмини ямлаб қўйибди.
Тундек қоп-қора сунбул сочимга,
Оппоқ нурларни қўшиб ўрибди.
Билмай қолибман жажжи қизчамни,
Бўйлари буйимга етиб қолибди.
Оталаб йиғлаган кечаги ўғлим,
Отасин келбатин эниб олибди.
Бир кузим юмуқу, бир кузим очиқ,
Кузларда ўйқулар адо бўлибди.
Олмадек ёноғим бугун ойнада,
Ҳаёт шамолида гадо булибди.
Бир лаҳза ўзимни ўйламадим мен,
Дардимни ғанимга сўйламадим мен,
Ўзим чун яшашга доим қизғониб,
Озгина пардозга ярамадим мен
Билмай қолибман ялмоғиз такдир,
Умримнинг ярмини ямлаб қўйибди.
Тундек қоп-қора сунбул сочимга,
Оппоқ нурларни қўшиб ўрибди.
Билмай қолибман жажжи қизчамни,
Бўйлари буйимга етиб қолибди.
Оталаб йиғлаган кечаги ўғлим,
Отасин келбатин эниб олибди.
Бир кузим юмуқу, бир кузим очиқ,
Кузларда ўйқулар адо бўлибди.
Олмадек ёноғим бугун ойнада,
Ҳаёт шамолида гадо булибди.
Бир лаҳза ўзимни ўйламадим мен,
Дардимни ғанимга сўйламадим мен,
Ўзим чун яшашга доим қизғониб,
Озгина пардозга ярамадим мен
Смс Шерлар