Niqob
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Niqob
- Дата релиза: 19-11-18, 21:23
Не бўлди одамзод, замон зайлими,
Нечалаб ниқоб бор инсон юзида.
Кўрганим айтаман, дўстлар майлими,
Юз қолиб, хаттоки ниқоб сўзида !
Мен кўрдим жуда кўп ниқобли юзни,
Қирқ ёшли уч-тўртта болали қизни.
Баъзан ажратолмай қоламан изни,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Эрли бўла туриб эрим йўқ деса,
Барчага уялмай номерин берса.
Хилват хоналарда учрашиб юрса,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Учради баъзида қирқ ёшли бўйдоқ,
Қизларни алдалаб юради шундоқ.
Аёлин юзига қарайди қандоқ.
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Баъзиси тулкидек ниқоб тақишар,
Кимлардир арслондек наъра тортишар.
Шер келса думини қисиб қочишар,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Бозорлар даллолга кетдику тўлиб,
Камбағал очлардан олади юлиб.
Кўрганлар индамай турибди кулиб,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Ё товба, учраса ниқобли мўмин,
Билмайди иймоннинг ҳақиқий тамин.
Ёрилиб ютсам дер, ҳаттоки замин!
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Тилида Аллоҳ бор қалбида шайтон,
Ўртада саргардон бечора иймон.
Кофирми мунофиқ қиласан гумон,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Шоир барчасин ёзса гар атаб,
Бўлади шеър эмас улкан бир китоб.
Барчанинг ажали келмоқда шитоб,
Аллоҳдан қўрқингиз шу сўнги хитоб
Нечалаб ниқоб бор инсон юзида.
Кўрганим айтаман, дўстлар майлими,
Юз қолиб, хаттоки ниқоб сўзида !
Мен кўрдим жуда кўп ниқобли юзни,
Қирқ ёшли уч-тўртта болали қизни.
Баъзан ажратолмай қоламан изни,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Эрли бўла туриб эрим йўқ деса,
Барчага уялмай номерин берса.
Хилват хоналарда учрашиб юрса,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Учради баъзида қирқ ёшли бўйдоқ,
Қизларни алдалаб юради шундоқ.
Аёлин юзига қарайди қандоқ.
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Баъзиси тулкидек ниқоб тақишар,
Кимлардир арслондек наъра тортишар.
Шер келса думини қисиб қочишар,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Бозорлар даллолга кетдику тўлиб,
Камбағал очлардан олади юлиб.
Кўрганлар индамай турибди кулиб,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Ё товба, учраса ниқобли мўмин,
Билмайди иймоннинг ҳақиқий тамин.
Ёрилиб ютсам дер, ҳаттоки замин!
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Тилида Аллоҳ бор қалбида шайтон,
Ўртада саргардон бечора иймон.
Кофирми мунофиқ қиласан гумон,
Айтингиз ким дея атайин сизни?
Шоир барчасин ёзса гар атаб,
Бўлади шеър эмас улкан бир китоб.
Барчанинг ажали келмоқда шитоб,
Аллоҳдан қўрқингиз шу сўнги хитоб
Смс Шерлар