Oqibat
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Oqibat
- Дата релиза: 10-08-17, 14:48
Бу ховлида бир йилда,
Учта жаноза бўлди .
Кекса ота она ва
Кекса оқибат ўлди.
Ота онасиз қолиб,
Дод соларди фарзандлар.
Қолган меросни бўлиб,
Тинчланди оқпадарлар.
Катта ака оила,
Тиргак устуни эди.
"Укаларим ҳовлини
Бўлиб оламиз” деди.
Турган гапки кенжага,
Бу машмаша ёқмасди.
Кексалар тирик бўлса,
Бу ғавғодан қўрқмасди.
Ука деди: "ота онамиз
Насиҳат қилган эди.
Ҳовлини сотманглар деб
Васият қилган эди.”
Ўртанчиси гап кесиб,
Танбеҳ берди укага.
"Ҳовлини сотган билан
Қолмаймиз-ку кўчада.
Хуллас ҳовлини сотиб,
Тарқаб кетди уч ўғил
Йўқламай қўйди улар,
Бир бирларин неча йил.
Орадан йиллар ўтиб,
Қишлоқда гап тарқалди.
Ҳовлини олган одам
Кўп бойлик топиб олди.
Гап етибми ўғиллар
Бир бирин излаб топиб
Бойлик дардида қаранг
Келдилар шу он чопиб.
Отамиз меросини,
Қайтариб беринг ака.
Биз қилайлик сиз учун
Хизмат бўлса қанақа.
Хужайн деди: дўстлар,
Кеч қолдингизлар бироз.
Ўзига насиб қилди
Ўзидан қолган мерос.
Бойликни топган куним
Кўп изладим сизларни
Тополмадим афсуски,
Мен ҳеч бирларингизни.
Улардан шу қишлоқда
Қолсин бир деб ёдгорлик.
Олган пулим барига,
Қурдирдим катта масжид.
Масжиднинг номини
Биз оқибат деб ёздирдик
Барча қишлоқ аҳлига
Сизларни ибрат қилдик.
Токи улар улғайиб,
Нодонлик қилмасин деб.
Одам боласи бўлиб,
Ҳайвонлик қилмасин деб.
Бу сўзларни эшитиб,
Ўғиллар "дод” солдилар.
Баҳонага бирор сўз
Тополмасдан қолдилар.
Хуллас охири қаранг,
Ҳақиқат сўзин айтди.
Ота - она, оқибат,
Мангу ҳаётга қайтди.
Хақиқатдан дўстларим
Ҳеч қачон кўз юмманглар.
Ота онага қўшиб,
Оқибатни кўмманглар.
Ота оналаримиз ҳамиша фарзандларимиз оқамиздан қолишсин деб ният қилишади. Биз ўтгандан сўнг уйимизни чироғини фарзандларимиз ёқсин деб ният қилишади. Бизнинг ниятимиз арзимаган бир сабаб туфайли ака-ука, қариндош - уруғ, қондошлар, жондошлар ўртасидаги ришталар узилмасин. Халқимиз орасидан меҳр оқибат кўтарилмасин.
Учта жаноза бўлди .
Кекса ота она ва
Кекса оқибат ўлди.
Ота онасиз қолиб,
Дод соларди фарзандлар.
Қолган меросни бўлиб,
Тинчланди оқпадарлар.
Катта ака оила,
Тиргак устуни эди.
"Укаларим ҳовлини
Бўлиб оламиз” деди.
Турган гапки кенжага,
Бу машмаша ёқмасди.
Кексалар тирик бўлса,
Бу ғавғодан қўрқмасди.
Ука деди: "ота онамиз
Насиҳат қилган эди.
Ҳовлини сотманглар деб
Васият қилган эди.”
Ўртанчиси гап кесиб,
Танбеҳ берди укага.
"Ҳовлини сотган билан
Қолмаймиз-ку кўчада.
Хуллас ҳовлини сотиб,
Тарқаб кетди уч ўғил
Йўқламай қўйди улар,
Бир бирларин неча йил.
Орадан йиллар ўтиб,
Қишлоқда гап тарқалди.
Ҳовлини олган одам
Кўп бойлик топиб олди.
Гап етибми ўғиллар
Бир бирин излаб топиб
Бойлик дардида қаранг
Келдилар шу он чопиб.
Отамиз меросини,
Қайтариб беринг ака.
Биз қилайлик сиз учун
Хизмат бўлса қанақа.
Хужайн деди: дўстлар,
Кеч қолдингизлар бироз.
Ўзига насиб қилди
Ўзидан қолган мерос.
Бойликни топган куним
Кўп изладим сизларни
Тополмадим афсуски,
Мен ҳеч бирларингизни.
Улардан шу қишлоқда
Қолсин бир деб ёдгорлик.
Олган пулим барига,
Қурдирдим катта масжид.
Масжиднинг номини
Биз оқибат деб ёздирдик
Барча қишлоқ аҳлига
Сизларни ибрат қилдик.
Токи улар улғайиб,
Нодонлик қилмасин деб.
Одам боласи бўлиб,
Ҳайвонлик қилмасин деб.
Бу сўзларни эшитиб,
Ўғиллар "дод” солдилар.
Баҳонага бирор сўз
Тополмасдан қолдилар.
Хуллас охири қаранг,
Ҳақиқат сўзин айтди.
Ота - она, оқибат,
Мангу ҳаётга қайтди.
Хақиқатдан дўстларим
Ҳеч қачон кўз юмманглар.
Ота онага қўшиб,
Оқибатни кўмманглар.
Ота оналаримиз ҳамиша фарзандларимиз оқамиздан қолишсин деб ният қилишади. Биз ўтгандан сўнг уйимизни чироғини фарзандларимиз ёқсин деб ният қилишади. Бизнинг ниятимиз арзимаган бир сабаб туфайли ака-ука, қариндош - уруғ, қондошлар, жондошлар ўртасидаги ришталар узилмасин. Халқимиз орасидан меҳр оқибат кўтарилмасин.
Смс Шерлар