Otamni asra
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Otamni asra
- Дата релиза: 09-11-21, 19:24
Оила камидан ҳаёллар суриб,
Умрини ўтказди иморат қуриб,
Ҳали ўзи учун яшамай туриб,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Армонда яшашни осон билмагин,
Ўзи қон қалбини баттар тилмагин,
Шошилиб қаддини камон қилмагин,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Фарзандин ўйлади , орзуси қолиб,
Ўстирди юракка эзгулик солиб,
Энди танасидан қувватин олиб,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Умр дарё экан , сезмай қолдилар,
Ҳасратлар ичида ҳолдан толдилар,
Қара,қўлларига ҳасса олдилар,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Аҳир , заҳматларда тўкди қанча тер,
Керсанг юрагингни ёмонларга кер,
Майли , минг дардини олиб менга бер,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Баъзан кўзларида кўринади ёш,
Эй ҳаёт , бунчалар бўлма бағритош,
Оқсаб юришига беролмам бардош,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Бевақт ажинларга тўлибди юзи,
Нурдан хиралашиб қолибди кўзи,
Бунча тез келмаса умрнинг кузи,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Muallif: Maktuba Shaydo
Умрини ўтказди иморат қуриб,
Ҳали ўзи учун яшамай туриб,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Армонда яшашни осон билмагин,
Ўзи қон қалбини баттар тилмагин,
Шошилиб қаддини камон қилмагин,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Фарзандин ўйлади , орзуси қолиб,
Ўстирди юракка эзгулик солиб,
Энди танасидан қувватин олиб,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Умр дарё экан , сезмай қолдилар,
Ҳасратлар ичида ҳолдан толдилар,
Қара,қўлларига ҳасса олдилар,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Аҳир , заҳматларда тўкди қанча тер,
Керсанг юрагингни ёмонларга кер,
Майли , минг дардини олиб менга бер,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Баъзан кўзларида кўринади ёш,
Эй ҳаёт , бунчалар бўлма бағритош,
Оқсаб юришига беролмам бардош,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Бевақт ажинларга тўлибди юзи,
Нурдан хиралашиб қолибди кўзи,
Бунча тез келмаса умрнинг кузи,
Отамнинг қаддини букмагин ҳаёт.
Muallif: Maktuba Shaydo
Смс Шерлар