СЕН БИЛМАЙСАН...
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: СЕН БИЛМАЙСАН...
- Дата релиза: 24-04-17, 01:17
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Билганинг ҳам аслида ёлғон.
Дунёйимга кирмоқ истама,
Кирсанг қайтиб чиқмассан омон.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Кеч бўлмайин кечақол мендан.
Ўзгаларнинг айби деб тағин,
Аламимни олмайин сендан.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Азоблардан эзилган кўнгил.
Мени эмас, ўзгани танла,
Қайсар бўлма, гапимга кўнгил.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ўйловларда қолгандир бошим.
Қаердан ҳам биласан аҳир,
Кечалари йиғлаб чиқишим.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ихтиёрим кишанланган, о!
Ўзгалардан фарқим шул менинг,
Истакларим бўлмаган бажо.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Мен- дарёман, дард бўлиб оққан.
Қувноқ қизча эдим илгари,
Бир замонлар кимгадир ёққан.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ишқ дегани менга хотира.
Кўз ёшимни келмоқда ичгим,
Мен телбаман, о, қандай зўра?!
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Рози бўл деб эгаверма бош.
Мен дунёдан келмоқда кетгим,
Бахтли бўлгин менсиз замондош!
Билганинг ҳам аслида ёлғон.
Дунёйимга кирмоқ истама,
Кирсанг қайтиб чиқмассан омон.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Кеч бўлмайин кечақол мендан.
Ўзгаларнинг айби деб тағин,
Аламимни олмайин сендан.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Азоблардан эзилган кўнгил.
Мени эмас, ўзгани танла,
Қайсар бўлма, гапимга кўнгил.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ўйловларда қолгандир бошим.
Қаердан ҳам биласан аҳир,
Кечалари йиғлаб чиқишим.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ихтиёрим кишанланган, о!
Ўзгалардан фарқим шул менинг,
Истакларим бўлмаган бажо.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Мен- дарёман, дард бўлиб оққан.
Қувноқ қизча эдим илгари,
Бир замонлар кимгадир ёққан.
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Ишқ дегани менга хотира.
Кўз ёшимни келмоқда ичгим,
Мен телбаман, о, қандай зўра?!
Сен билмайсан менинг кимлигим,
Рози бўл деб эгаверма бош.
Мен дунёдан келмоқда кетгим,
Бахтли бўлгин менсиз замондош!
Смс Шерлар