Sen qaydanam bilar eding musofirning alamin
- Категории: YANGI SHERLAR
- Название: Sen qaydanam bilar eding musofirning alamin
- Дата релиза: 30-07-17, 18:46
Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламини,
У кетарда ич-этин еб, минг энтикиб бўзлаб кетар.
Ота-она, ёру жигар, қўни-қўшни хайрлашса,
То манзилга етгунича билдирмаслан йиғлаб кетар.

Сочилган ризқ, насибасин термоқ бўлиб излаб кетар.
Унинг дарди кулгу эмас, ёки кайфу сафоҳаммас,
У оиласин тўқ тутмоқни, ўз мақсад деб кўзлаб кетар.

Ёр васлига тўймасидан юрак-бағрин тузлаб кетар,
Бешикдаги боласининг дийдорини зор соғиниб,
Ўз-ўзига орзуларин, армон билиб сўзлаб кетар.

Улар яшар оҳу фарёд, кўнгилу шод нолам дея.
Совуқларда қотса ҳамки, сабр этар барчасига,
Меҳнат қилар, отам дея, онам, дея, болам дея...
Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламин.

Смс Шерлар